Аё Раббим Сени йўқлаб узоқлардан излаганман Баъзан ўзим билмай туриб тузоқлардан излаганман Хасдан чўпдан мадад сўраб тупроқлардан излаганман Ой юлдузга қўшиқ йўллаб йироқлардан излаганман Сени узоқда деб ўйлаб туморларни шерик этдим Ўлган руҳларни йўқлаб арвоҳларга шеърлар битдим Ўликлар руҳларин йўқлаб қабрларга бориб етдим Сендек барҳаёт Даҳони // арвоҳларга шерик этдим // Тўрт деворга бошим уриб Сени топмай йиғлар эдим Ҳақиқатингдан юз буриб яна Сени излар эдим Олисларга зиёрат деб йўлдан мадад излар эдим Кўчаларга куллар сочиб // кулдан мадад излар эдим // Бошим эгиб тавба қилиб юрагимни очдим Сенга Ўтмишимдан юзинг буриб сирларингни очдинг менга Ваниҳоят бир кун келиб мени Ўзинг топиб олдинг Юрагимни очдим Сенга юрагимда маъбад солдинг Қурган маъбадингга Раббим келгин Ўзинг шоҳлик қилгин Қурбон бўлсин Сенга қалбим мени яқин ўғлинг билгин Излаганман армоним деб вужудимда дармоним деб Халоскорим қалқоним деб Сени энди таниб билдим Аё Раббим Сени йўқлаб узоқлардан излаганман Баъзан ўзим билмай туриб тузоқлардан излаганман Хасдан чўпдан сўраб тупроқлардан излаганман Ой юлдузга қўшиқ йўллаб // йироқлардан излаганман //Быстрым орлом я хотел бы летать Mój Pan drogę zna yạmạ nạs Fixant les yeux sur Jésus lmạ tgẖym Мы пришли к Тебе Hva er det vel Amah Ka Zuon Cand Isus de prin Iudeia لحد امتى
Song not available - connect to internet to try again?