Буюк Тангрим оламга қарасам мен, Сенинг қўлинг билан яратилгандир. Инсонларга ёруғ қуёш бергансан, Буюк севгинг бизга ҳаёт бергандир. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Осмондаги юлдузларни мен кўриб, Сен яратган бу оламни эсласам. Қуёш ва коинотга назар солиб, Денгиздаги кемага ўхшатсам. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Баҳорда табиат уйғонганида, Булбул навосини эшитиб қолсам. Тўйиб хушбўй нафаслар олганимда, Шилдираган чашмани ёқтирсам. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Қачон Раббим ҳақида эсласам мен, Дунёда инсонларга хизмат қилиб. Қурбон бўлиб хочда ўлим кўргансан, Инсон гуноҳини бўйнингга олиб. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Энди Раббим мени ҳам даъват этиб, Жону дилимни нурингла ёритдим Менинг руҳим мўминликла сиғиниб, Раббим улуғлигини тан олади. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ. Шунда руҳим куйлар Сенга Худо, Қандай улуғ, қандай улуғ.mstslm Худо ота Amor Perfecto Истины свет мое сердце наполнил اي آسمان 基督忠仆 Ей, възкръсна наший Спас Fullness لما تلقي في عيني دمعه Hay un Guiador que nunca falla
Song not available - connect to internet to try again?