1 Донолик уй қурди, уйининг етти устунини қўйди. 2 Қурбонлик келтирди, шароб тайёрлаб, дастурхон ёзди. 3 Хизматкорларини шаҳарнинг энг баланд жойига юбориб, улар орқали: 4 "Ким содда бўлса, бу ёққа келсин", - деб чақирди, ақлсизларга шундай деди: 5 "Келинглар, таомимдан енглар. Мен тайёрлаган шаробдан ичинглар. 6 Ғафлатдан воз кечинглар, шунда яшайсизлар, идрок йўлидан юринглар." 7 Мазах қилувчига танбеҳ берган таҳқирланади, фосиқнинг хатосини айтган ҳақоратланади. 8 Мазах қилувчига танбеҳ берма, акс ҳолда, у сендан нафратланади. Донога танбеҳ бер, шунда у сени севади. 9 Донога ўргатсанг, янада донороқ бўлади. Солиҳни ўқитсанг, билимини кўпайтиради. 10 Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Муқаддас Худони билиш идрокдир. 11 Чунки донолик туфайли умрингга умр қўшилади. 12 Доно бўлсанг ўзингга фойда, мазах қилсанг ўзинг жабр тортасан. 13 Аҳмоқ аёл шаллақи ва фаросатсиздир, у ҳеч нарсани билмайди. 14 Уйининг эшиги олдида, шаҳарнинг энг баланд жойида ўтириб, 15 йўлида тўғри юрган, ёнидан ўтиб кетаётганларни: 16 "Кимки содда бўлса, бу ёққа келсин", - деб чақиради, ақлсизларга шундай дейди: 17 "Ўғирланган сув шириндир, беркитиб ейилган нон мазали." 18 Лекин у ерда арвоҳлар борлигини, унинг меҳмонлари ўликлар диёрининг қаърида эканлигини билмайдилар.mdllny wmbạrkny నిన్నే ప్రేమింతును-నిన్నే ప్రేమింతును Куртаръджъ Месих Иса Твой лучший друг In the rifted rock I'm resting Шаларың Шасы, Худай WHOSOEVER WIL mạ ạ̉ḥly̱ ạlạ̹kẖwẗ zhì sǐ shùn fú xiàng gāo yáng Dans ta présence
Song not available - connect to internet to try again?