Одамлар зулматни Нечун севишар, Ғам алам чекишиб Ғурбатда яшар. Кундан кун гуноҳлар Уммони тошар Дунёга Нур келди Исо Масиҳ У! Ёритар қалбингиз Тубигача У, Фош қилар яширин Айбигача У Нажот бериб Сизга Абадиий-мангу Дунёга Нур келди Исо Масиҳ У! Дунёда солиҳ йўқ Айтади Калом, Ким бўлма фарқи йўқ Гуноҳкор, аъвом. Гуноҳкорни оқлаш Дебон мудаом Дунёга Нур келди Исо Масиҳ У! Хар бир қалбни чертар: "Очсанг кираман, Ишонсанг бир умр Сен-ла юраман, Имон келтир-дебон- Раббинг бўламан!" Дунёга Нур келди Исо Масиҳ У!. Бугун Ҳақиқатга Тутинглар қулоқ, Қалбингиз Нур билан Бўлади оппоқ. Руҳда сиз бўласиз Солиҳ, чақолоқ! Дунёга Нур келди Исо Масиҳ У! Ман-ман бўлманг асло Камтар қалб бўлинг Иноят тахтига Бош эгинг, тўлинг Худога узатгин "Нажот"- деб қўлинг Дунёга Нур келди Исо Масиҳ У! Сано айт юрагим Сано яшнатар, Раббим келиб бир кун Кўз ёшим артар. Масиҳда юрагим Фахрла айтар: " Дунёга Нур келди Исо Масиҳ У! "Pot sa se mute muntii 11 Дорожка 11 Od Beránkova trůnu Бир-биримизгә ʿywnnạ bttrjạk యేసు నిన్ను నేను చూడలేను Twe Imię Сен 온 땅과 만민들아 Gdy spojrzę tylko na cudowny krzyż
Song not available - connect to internet to try again?