Кечир, Раббим, Сендан узр сўрайман, Кечир, олдингга жуда кеч келмоқдаман. Кечир, эртароқ келмаганим учун, Бошқа бир дўстни танлаганим учун. Кечир, Сенга қарши тушган хаёлни, Кечиргин, Сени ранжитган жонимни, Кечир, Сенга яна ғурбат келтирдим, Ишларим-ла Сени хочга михладим. Бироқ жонимни ҳаётга уйғотдинг, Қалбимга тегди забардаст қўлларинг. Ўтган йўлларимга кўзимни Сен очдинг, Гуноҳга ботишимга йўл қўймадинг. Турдим ибодат қилиб ҳузурингда, Етакла мени қўлинг билан олға! Ҳаётимни мен Сенга бағишладим, Ёрдам бер менга ҳаёт жангларида. Ваъда бердим мен Сени улуғлашга, Сўзим ва ишим билан мадҳ этишга. Одамлар менда ёруғингни кўрсин, Ва ёғду олиб ҳамма Сенга келсин. Ҳамма Сенга келсин!mʿtnyn bạ̉mwr ḥsnẗ سلام يسوع حياتي السلام لميخائيل Tahtını B'raktın, Tacını Hem De Nechoď sám jī dū zhōng pū Дас кык толэзь арез тырмытэ Ey ümid etdiyim yeganə Allah Non sono più io che vivo Do światła dąż nim siła twa
Song not available - connect to internet to try again?