Агар қалбинг топмаса шифо Юрагингда бўлмаса зиё Ҳар қадамда бўлса муаммо Худо йўқ деб айтмагин дўстим! Гуноҳ ишга қайтмагин, дўстим! Оғир кунлар келса бошингга Келмай қўйса дўстлар қошингга Путур етиб гоҳ бардошингга Худо йўқ деб айтмагин, дўстим! Имонингдан қайтмагин, дўстим! Синов келса шайтон макридан Баъзан ёмон тилнинг заҳридан Қўрққин Яратганнинг қаҳридан Худо йўқ деб айтмагин, дўстим! Ишончингдан қайтмагин, дўстим! Гўзал жанонага чопмагин Ёринг туриб, бошқа топмагин. Қалб эшигин зинҳор ёпмагин Худо йўқ деб айтмагин, дўстим! Имонингдан қайтмагин, дўстим! Майли йиғла, Худо қошида Хасрат ётар кўзнинг ёшида. Масиҳ келди аср бошида Худо йўқ деб айтмагин дўстим! Масиҳга кел, қайтмагин дўстим! Нажот келди Исо Номида Кел, яшама хасрат домида Худо тирик ҳар каломида Худо йўқ деб айтмагин дўстим! Масиҳга кел, қайтмагин дўстим!Cristo Es Guia De Mi Vida พิธีบัพติศมา Есть Тот Кто открыл путь в темноте Celú noc, celý deň انا جاي بربابة Adoramus Te O Christe Ba Wani Suna Na Ke So In Ji, In Riƙa Ji В бурите житейски rạḥ ạ̉ndm ʿ ạlly fạt Жашап, өлдүң, үчүнчү күнү тирилдиң
Song not available - connect to internet to try again?