// Инсон қилиб келтирдинг бу ёруғ оламингга, Шукур қилиб яшайман, берган ҳар бир кунингга. // Куч бер, қувват бер Тангрим доғ тегизмай Номингга, Ўткинчи бу дунёда қўлла мени илоҳим. Куч бер, қувват бер Тангрим доғ тегизмай Номингга, Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим. // Эмгаклаган боладек талпинаман бағрингга, Имон бергин Отажон, сабот бергин сабримга. // Умид билан яшайман учрамай деб қаҳрингга, Муборак юзларингни кўрай мен ҳам илоҳим. Умид билан яшайман учрамай деб қаҳрингга, Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим. // Билмадим ҳали қанча синовлар кутар мени, Олдинда нималар бор, не домлар ютар мени? // Лек юрагимда сақлаб олқишлай Тангрим Сени, Енгиб ўтай барчасин қувват бергин илоҳим. Лек юрагимда сақлаб олқишлай Тангрим Сени, Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим. // Ёлғончи шайтон билан кетаётгандим қочиб, Хочда тўкдинг қонингни руҳий кўзларим очиб. // Кутардим мени о Тангрим йўлларингга гул сочиб, Жон-у таним, руҳимни қўлингга ол илоҳим. Кутардим мени о Тангрим йўлларингга гул сочиб, Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим. Қувват бергин илоҳим, қувват бергин Худойим, Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.Сəн мəни јаратдын zuó rì de zhōng xīn diū zài nǎ ér İsa, Harika Bir İsim 나의 발은 춤을 추며 Your Love Reaches Her Rûmet Didim Te Слава ماداقتا يسانى Велика Твоя верность Кутсал Олайъм
Song not available - connect to internet to try again?