Кўнглимга ҳаловат ҳузур изладим Гоҳо ёқмаганни ёлғон "Сиз"ладим Тинчлик топмай баъзан эгилди қаддим Тинчликни биродар, Исода топдим. Дард чексам дардимга даво йўқ эди, Кўнглимни овитар наво йўқ эди. Садоқат йўқ эди, вафо йўқ эди Вафони шу сафар Исода топдим. Севгувчи кўп эди ҳаммаси ёлғон, Меҳри ёлғон, ишқи, тавбаси ёлғон Чин дўст истар бўлсанг агарда инсон Чин дўстни ким излар, Исода топдим. Иноятга муҳтожмиз ҳаммамиз асли Гуноҳга қул бўлдик бу Одам насли Нажотга муҳтожмиз, яшамоқ фасли Нажотни фақат бир Исода топдим. Худойим севгиси, шавқатидир бу Худонинг йўли бу, ҳақиқати бу Мислсиз Севгиси ва тоқати бу Тоқатни ким истар Исода топдим.Gli occhi del cuor He Never Sleeps Есть край Отчизна есть другая О'ну излейейим Din Gud der på høyden We Three Kings of Orient Are Әйса мениң қәлбим орғуйду كنت ميتا والان انت حي Баарынан бийик биздин күчтүү Теңир céng jīng
Song not available - connect to internet to try again?