Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас, Боши, сўнгги аввали, ибтидо бўлолмас. Минг хайқириқ Хақдан келган садо бўлолмас, Севган Ўғлим шудир деган нидо бўлолмас. // Севмаганни севиб жонни фидо бўлолмас. // Ёшлик ўтса қад букчайиб пирлик ҳам етар, Асов қўлдан белдан кучу мадор ҳам кетар. Давлатинг бор, лекин давру даврон ҳам ўтар, Қиёмат кун ёдга тушса жон тан титрар. // Хақдин айтсам ҳеч сўзларим адо бўлолмас. // Пайғамбарлар ўтди юлдуз каби чарақлаб, Топмадилар Худо сирин китоб варақлаб. Охирзамон Раббим келди кундек ярақлаб, Камбағалу гуноҳкорни ҳолин сўроқлаб. // Хақ сўзида бархақ Унда хато бўлолмас. // Тан олингиз Раббингизни ул Исо Масиҳ, Баланд қилди қадрингизни ул Исо Масиҳ. Хочда тортди жабрингизни ул Исо Масиҳ, Олди сизнинг дардингизни ул Исо Масиҳ. // Ағёр учун ҳеч ким жондан жудо бўлолмас. // Бу сўзларни тинглаб ўйга толган бахтлидир, Унинг исмин юрагига солган бахтлидир. Мангу шоҳлик паноҳида қолган бахтлидир. Исо учун жон беролган, ўлган бахтлидир. // Чунки Ундан ўзга ҳеч зот Худо бўлолмас. //Pane, vždy keď Tvoju svätosť zriem Ey, doʻstim kim yaratdi Lazımsan mәnә mn nhr ạlnʿmẗ Ma vie enfin je te donne Гьоклердеки тахтънда Уялмайман ваъз қилишдан Йюдже раб'им месих иса шюкюрлер олсун адъна сонсузлуктан сонсуза أنا ملك ابن ملك Қадим Замонда
Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас
Add to Set Exit Set Exit SetSong not available - connect to internet to try again?