Вужудимда ўксик жон Масиҳ билан яшайди. Гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб Илдам қадам ташлайди. Ё Раббано деб ҳар тонг Қўл очади дуога. Куч бер деб гоҳ зулматда Қўл чўзади зиёга. Калом очиқ ҳақиқат Калом йўлдир ва ҳаёт Унга имонда бўлсанг Дўзаҳ сенга бўлар ёт. Марҳамат баракалар Ёғилади осмондан. Нурга тўлиб ҳаётинг Сен йироқсан ёлғондан. Қасд қилмайсан ғанимга Ўч олмайсан душмандан. Чин имонда бўлсанг гар Дард кетар касал тандан. Калом сени етаклар Зулмат тўла дунёда Раббимга суянсанг гар Ҳар бир онинг зиёда. Хайқир, ҳамду сано айт Куйла, ўйна, ҳар бир он. Худо номин улуғлаб Раббимга бўлсин имон!tʿạlwạ tʿạlwạ yạ tʿạby Mon refuge Иисустуң ады ạlmʿmdạn sẖfyʿnạ أعترف لك يا الله Кәл, кәл, кәл fryq wạḥd Bir yoʻl Иште Гелдим! Йок Фазилет. Тек Юмидим О Кефарет Niepojęty
Song not available - connect to internet to try again?