// Кимки, Худойи Таолонинг паноҳида яшар, Қодир Тангри соясида ором топар экан. // // У Худовандга айтади // // Ўзингсан бошпанам, қасрим менинг Умидим фақат сенда Худойим. // Худо мени овчи қопқонидан ҳам Ва вабо-қазодан халос этар. У ўз парлари билан мени ёпар, Қанотлари остида беҳатар бўламан. Ҳақиқати менга қалқон ва тўсиқ бўлар, На тунги ваҳимадан қўрқаман. На кундузи учаётган ўқдан, На зулматда кезувчи вабодан, На қиём чоғи қирувчи ўлатдан, Менинг ёнимда мингтаси йиқилиб. Туман қулаб кетсада ўнг ёнимда Бало қазо менга яқин йўламас. Мен фақат кўзларим билан боқиб, Фосиҳларга берилган жазони кўраман. Кимки, Худойи Таолонинг паноҳида яшар, Қодир Тангри соясида ором топар экан. // У Худовандга айтади // // Ўзингсан бошпанам, қасрим менинг Умидим фақат сенда Худойим. // // Худовандни паноҳим деб билганим учун, Хақ Таолони қўрғоним деганим учун. // Тушмас бошимга бирон бир фалокат Йўламас чодиримга ҳам қандайдир ўлат. У ўз фаришталарига мен ҳақда амр этгай, Токи бутун йўлларимда мени асрасинлар, Улар мени қўлларида кўтариб кетарлар, Оёғим ҳам тошга қоқилиб кетмас. Шер ва бўғма илон устидан босиб ўтаман. Арслон ва аждарни эзиб ташлайман! // У менга меҳр бергани учун қутқазаман Номимни тан олгани учун омон сақлайман. // У мени чақирган чоғида жавоб бераман. Қайғули кунида у билан бирга бўламан. Уни ҳалос этиб ҳурматга сазовор қиламан. Узоқ умр бериб кўнглини тўйғазаман, Узоқ умр бериб кўнглини тўйғазаман, Нажоткорлигимни унга намоён қиламан.Io ti amo o mio Gesù Dziś przychodzę Panie mój tʿlyq 11 - ạ̉ṭfạl byḥbwạ mṣr 耶和华的山上必有预备 پەنۇەلدەن كۉن چىققانداي جاقىپقا ترنيمة لمصر mʿ rby yswʿ Tún bolyp, bar álem tynym tapqanda Dios no está muerto تاڭ اتقاننان سەنى
Song not available - connect to internet to try again?