Ранжиманг бир сўзни Очиқ айтаман Вақт яқин сир сақлаб Энди нетаман Отамни олдига Бир кун қайтаман Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Айтаман такрор, Айтаман эшитинг: "Сизда Масиҳ бор. Умид бор, ишонч бор Севгингиз бисёр" Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг, бир сўзни Айтмасам бўлмас, Масиҳда бўлганлар Абадий ўлмас. Нолиманг, шукур денг Йўқса қалб тўлмас Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Уқиб олинг сиз Масиҳда бир умр Кечирилгансиз. Гуноҳкорлар ичра Ўчирилгансиз Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Айтиб толмайман, Каломдан бир умр Асло қолмайман. Имонсиз айтганин Асло олмайман Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Айтсам ногахон, Гуноҳни ваз қилса Борманг хеч қачон. Худо марҳаматин Тингланг хар қачон Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Солиҳлик муборак Азиз қондошим, Худога азизу, Менга жондошим. Улар ким бўлмасин Хоҳ ёстиқдошим Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз!ياللي بديت الرحلة معايا Sono qui Беним Нефесимсин tʿlyq 3 قل كلمة Sül.Özd. 6:23 Cand nu Te cunosteam mʿy fy ạlṭryq yạ ạ̉ʿz ṣdyq ạ̉nạ qlby frḥạn lmạ yswʿ Коли повіриш у людину
Song not available - connect to internet to try again?