Азоб йўли узоқ, юзидан қон оқар, Бир олам қайғуси нигоҳида. Улуғ Исо Мен учун жонини берган. Барча гуноҳни бўйнига олган. Еру кўк ўртасида турган хочини Ҳеч қачон унутмайман, ё Раббим. Ўз ўлими билан яраштирди бизни, Муқаддас қонида поклади. Ҳой инсон, эшитгин қўшиғим садосин, Сустлик қилма, дўстим, кечикма. Қандай тўлов билан бу совғани олдинг? Тўкилган қонига не бердинг? Ерукўк ўртасида турган хочини Ҳеч қачон унутмайман, ё Раббим. Ўз ўлими билан яраштирди бизни, Муқаддас қонида поклади. Бизга бўлган муҳаббат сирин, ё Раббим, Англаш учун идрок бер Менга. Ҳаёт тўфонлари қийнаса жонимни, Хотиржамлик бергин Сен менга. Бу дунё инъомин, ёруғ кун қувончин Худованд Сен учун яратган. Даъват этар сени, эшит, дўстим, сўзни. Бахтни фақат Унда топасан.أنت وحدك ولا سواك Жизнь для Бога все другое Агнус Деи Dua edelim şimdi Qol, yuragim Chci Pane chválit Tě Подними меня Спаситель Be It Unto Me Di Gunung dan Di Lurah ạhd nfsy yạ yswʿ
Song not available - connect to internet to try again?