Бўлса агар ширин сўз, Ё эрталаб очсам кўз Имоним қилиб кўз-кўз Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Ёмонни учратсам ҳам Ёлғонни учратсам ҳам. Кечирим бериб, бекам Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Дунё қолади доғда Гоҳ ишда, гоҳ чорбоғда. Севиниб кетган чоғда Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Тўлиб тошиб Руҳига Ҳаётнинг шукуҳига. Кириб тез даргоҳига Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Таъзим қилиб тахтига Берган инъом бахтига. Содиқ қолиб аҳдига Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Дейман Ўғлига раҳмат Муқаддас Руҳга албат. Севги тўла ёзган хат Мен Худога куйлайман Гоҳ дардимни сўйлайман. Чеки йўқ раҳматимни Унга муҳаббатимни. Битдим ушбу хатимни Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман.Сейчас ты стоишь Ыйсанын сүйүүсү улуу чексиз sẖkraⁿạ sẖkraⁿạ yạ fạdynạ దారి తప్పి పోతున్నావా విశ్వాసి Qara júregim meniń bdl qlby ạlḥjr Gesù Cristo è Re Худо, Сен менинг Отам ما احَبَّ مساكنك راح نكون
Song not available - connect to internet to try again?