Ҳикматлар 29-боб 1 Танбеҳ олса ҳам ўжарлигича қоладиган одам бирданига ҳалокатга учрайди, шифо топмайди. 2 Солиҳлар кўпайганда халқ севинади, фосиқ ҳукмрон бўлганда эса фиғон чекади. 3 Доноликни севган ўғил отасини севинтиради, фоҳиша билан алоқада бўлган мол-мулкини барбод қилади. 4 Шоҳ юртни адолат билан мустаҳкамлайди, совғани севадиган эса хароб қилади. 5 Дўстига хушомад қилган одам ўз оёқларига тузоқ қўйгандай бўлади. 6 Фосиқнинг гуноҳи қопқон, солиҳ эса қўшиқ айтиб қувонади. 7 Солиҳ ожизнинг ҳақ-ҳуқуқини билади, фосиқда эса бундай тушунча ҳам йўқ. 8 Мазах қилувчилар шаҳарда тўполон қилади, донолар эса ғазабни тинчлантиради. 9 Доно аҳмоқ билан судлашганда, аҳмоқ аччиқланса ҳам, кулса ҳам ҳаловат нима билмайди. 10 Қонхўр покдил инсондан нафратланади, тўғрининг жонини олмоқчи бўлади. 11 Нодон бор жаҳлини тўкиб солади, доно эса ичида сақлайди. 12 Ҳукмдор ёлғонга қулоқ солса, барча хизматкорлари фосиқ бўлади. 13 Золим билан ожизнинг бир ўхшашлиги бор: икковига ҳам Эгамиз кўз нури берган. 14 Шоҳ камбағални адолат билан ҳукм қилса, унинг тахти абадий мустаҳкам туради. 15 Қамчи билан насиҳат ақл беради, ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса онасига уят келтиради. 16 Фосиқ кўпайганда гуноҳ ҳам кўпаяди, солиҳ эса фосиқнинг ҳалокатини кўради. 17 Фарзандингга тарбия бер: у сенга ором беради, қалбингни шодликка тўлдиради. 18 Ваҳий бўлмаса эл-юрт йўлдан озади, Худонинг қонунига амал қилган бахтлидир! 19 Қул фақат сўз билан тарбияланмайди, сўзни тушунса ҳам амал қилмайди. 20 Шошилиб гапирадиганни кўрганмисан? Ундан кўра, нодонда умид кўпроқ. 21 Қулни ёшлигидан эркалатиб ўстирса, оқибатда хўжайинига қайғу бўлади. 22 Сержаҳл одам жанжал чиқаради, серзарда эса кўп гуноҳ қилади. 23 Одамнинг мағрурлиги уни паст қилади, камтарин эса иззат-ҳурмат топади. 24 Ўғрига шерик бўлган ўз жонини ёмон кўради, у танбеҳ эшитса ҳам чурқ этмайди. 25 Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф-хатардан холи бўлади. 26 Ҳукмдор марҳаматини қидирган кўп, лекин инсонни ҳукм қиладиган Эгамиздир. 27 Фосиқ солиҳга жирканч, тўғри юрадиган эса фосиққа жирканчдир.Тишина Знаешь ли ты Иисуса Христа La più grande storia d'amore رِبّیمیز بِییک Ya gece ya gündüz Раб'бин Дуруйор Калбинин Капъсънда Есүсийн хайрыг Profondo amore del Signor 하나님은 우리의 피난처가 되시며 تقدر تثبت لي إزاي
Song not available - connect to internet to try again?