Нолишдан тўхтатган Беихтиёр У Шукурни ўргатган Тилимга мангу Бағримни эзмайди Энди ҳеч қайғу Исо Масиҳ Руҳи Бугун менга ёр Ўликдан тирилган Нажоткорим бор! Ором билмас эдим Ғаму-ташвишдан Нотўғри қадамдан Нотўғри ишдан Яхшилик топябман Хар бир юмушдан Исо Масиҳ Руҳи Бугун Менга ёр Ўликдан тирилган Нажоткорим бор! Алдаманг ўзингиз Ёлғон фош бўлар, Алдамчи юраклар Асли тош бўлар. Тиз чўксам Раббимга Юрагим тўлар Исо Масиҳ Руҳи Бугун менга ёр Ўликдан тирилган Нажоткорим бор! Бошқармоқда аста Хатоим айтиб Фош қилиб, йиғласам Кўз ёшим артиб Энг тўғри йўлдир бу Кетмасман қайтиб Исо Масиҳ Руҳи Бугун менга ёр Ўликдан тирилган Нажоткорим бор! Бугун сано айтиб Толмайди тилим, Исо Масиҳ менга Бермоқда билим. Хаётим иноят Баракага лим Исо Масиҳ Руҳи Бугун менга ёр Мени севган чиндан Нажоткорим бор! Дин кўпдир дунёда Дилинг ёришмас Ёлғонга ҳақиқат Асло қоришмас. Хар оним бахордир Қаҳратон қишмас Исо Масиҳ Руҳи Бугун менга ёр Ўликдан тирилган Нажоткорим бор!В трудные жизни минуты Чуқур ва кенг بنحزن ونخاف ربنا Падышам, кул кейпинде төрөлдүң Сен 约瑟的故事 VELONA NY TOMPOKO Я приду и паду Sul volto in un attimo Kral İsa her şey Senza te
Song not available - connect to internet to try again?