1 Бошқалардан ажралган ўз истагини қондиришни хоҳлайди, у ҳамма доно насиҳатга қарши чиқади. 2 Нодон ақл-идрокни ёқтирмайди, фақат ўзини кўрсатади. 3 Фосиқлик дастидан шармандалик келади, ҳурматсизлик эса уят келтиради. 4 Доно сўзлар чуқур сувлардай туганмасдир, донолик булоғи ошиб-тошган ирмоқдир. 5 Фосиқнинг тарафини олиш, ҳукмда солиҳни айблаш яхши эмас. 6 Аҳмоқнинг тили жанжал чиқаради, сўзлари эса калтак келтиради. 7 Аҳмоқнинг тили ўзига ҳалокат, сўзлари жонига тузоқдир. 8 Ғийбатчининг сўзи ширин овқат кабидир, одамнинг бутун аъзойи баданига сингиб кетади. 9 Ишда дангаса бўлган одам бузғунчига оғайнидир. 10 Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир, солиҳ у ерга бориб эсон-омон бўлади. 11 Бойнинг бойлиги қалъасидир, унинг назарида шаҳарнинг баланд девори кабидир. 12 Такаббурлик ҳалокатга олиб боради, камтарлик эса иззату икромга сазовор қилади. 13 Охиригача тингламай жавоб берган аҳмоқдир, у шарманда бўлади. 14 Одамнинг руҳи касалликка чидай олади, лекин тушкун руҳга ким тоқат қила олади?! 15 Ақллининг қалби билим олади, доно илму маърифатга интилади. 16 Совға эгасига ҳамма эшикларни очади, катта одам олдига олиб боради. 17 Биринчи гапирган одам бошқаси келиб текширмагунча, ҳақ кўринади. 18 Қуръа жанжални тўхтатади, кучли рақибларни ҳам ажратади. 19 Хафа бўлган биродарга яқинлашиш кучли шаҳарни олишдан ҳам қийин, ўртадаги жанжал қалъанинг қулфига ўхшайди. 20 Одамнинг қорни оғзининг маҳсули билан тўяди, тилининг самараси билан қониқади. 21 Ўлим ҳам, ҳаёт ҳам тилнинг ҳукмидадир, бирисини севган мевасини ейди. 22 Хотин топган бахт топиб, Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади. 23 Камбағал илтижо билан гапиради, бой эса қўпол жавоб беради. 24 Шундай дўст борки, у ҳалокат келтиради, дўст борки, у туғишгандан ҳам яқинроқдир.tʿạl yạ syd ạlfqrạʾ Жүрөгүм жараланып В целом мире нет прекрасней يا مؤمن أشهد وسط العالم قىزمات قىلام تۉبۅلۉك تەڭىرگە تىرىلگەن اسمانداعى اتابىز ىرايىم قىلدى بىزگە Yüreğimi Al La mia storia มีสิ่งเดียวที่ข้าต้องการ Nu ştiu de ce sunt ispite-adesea
Song not available - connect to internet to try again?