1 Яхши ном - энг катта бойликдан ортиқ, марҳаматга сазовор бўлиш эса кумушу олтиндан ҳам яхши. 2 Бой билан камбағалнинг бир ўхшашлиги бор, икковини ҳам Эгамиз яратган. 3 Эс-ҳушли одам хавф-хатарни кўриб яширинади, содда эса тўхтамасдан бораверади, шунинг учун қийналади. 4 Камтарлик ва Эгамиздан қўрқиш бойлик, ҳурмат ва ҳаёт келтиради. 5 Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор, ўз жонини асраган ундан узоқлашади. 6 Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди. 7 Бойлар камбағаллар устидан ҳукмронлик қилади, қарздор қарз берганнинг қулидир. 8 Фосиқликни эккан ташвиш йиғади, жаҳл қамчиси синади. 9 Сахий барака топади, чунки ўз нонини камбағаллар билан баҳам кўради. 10 Мазах қилувчини орадан қув! Шунда ғавғо кетади, жанжалу ҳақорат ҳам барҳам топади. 11 Покдилликни севиб, хушмуомала бўлганга шоҳ дўст бўлади. 12 Эгамиз илм-маърифатли инсонни асрайди, У хоиннинг сўзларини пучга чиқаради. 13 Дангаса: "Ташқарида шер бор, кўчада мени ўлдиради", - дейди. 14 Бузуқ аёлнинг оғзи тубсиз чоҳдир, Эгамизнинг ғазабига учраганлар унга тушади. 15 Ақлсизлик боланинг дилига ўрнашган, унинг бу ақлсизлигини калтак ҳайдаб чиқаради. 16 Бой бўламан деб қашшоқни эзган ҳам, бойга совға қилган ҳам камбағаллашади. 17 Доноларнинг сўзларига қулоқ тут, қалбингни билимимга оч. 18 Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг, дилинг яшнайди, улар доим тилингда тайёр бўлсин. 19 Эгамизга умид боғлагин деб бугун шуларни ўргатяпман. 20 Сенга билим ва маслаҳат билан ўттизта насиҳат ёзиб бермаганмидим?! 21 Бу ҳақиқат сўзларини ўрганиб, сени юборганларга айтиб беришинг учун эди. Биринчи насиҳат 22 Камбағални камбағаллиги учун талама, бахтсизни дарвоза олдида ҳукм қилганда қийнама. 23 Чунки Эгамиз уларни ҳимоя қилиб, золимларига Ўзи зулм қилади. 24 Уришқоқ билан дўстлашма, баджаҳл билан юрма. 25 Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб қоласан, жонингни тузоққа илинтирасан. 26 Бегона билан қўл ташлашма, ўзганинг қарзига кафиллик берма. 27 Агар ўшанинг қарзини тўлашга ҳеч нарсанг бўлмаса, ҳатто, тагингдаги тўшагингдан ҳам айрилиб қоласан. Тўртинчи насиҳат 28 Ота-боболаринг қўйган қадимий чегараларни бузма. Бешинчи насиҳат 29 Ўз ишига моҳир устани кўрганмисан? У оддий одамларга эмас, шоҳга хизмат қилади.هوذا قد صار ليل مظلم نصف النهار Bratia, sestry, ponáhľajme أنا طالب حضورك In These Our Days So Perilous Every crown Uč nás, Pane Sa ai candelă plină ʿẓymẗ wʿjybẗ ạ̉ʿmạlk Na kříži jsi, Jezu tichý wlạ sẖdẗ wlạ ḍyq
Song not available - connect to internet to try again?