из билмаган кўп нарсалар бор, Қўп нарсани билмоқ истаймиз. Ақл етмас ишлар қиламиз, Оддий одамийликни билмаймиз. Атом асри, компьютер асри, Қилни қирқ ёриб тинмаймиз. Ойда не борлигин биламиз Оддий меҳр нима билмаймиз. Югурамиз еламиз ҳар кун Ҳаёт қозонида қайнаймиз. Пул топамиз, бойлик топамиз Худо хоҳиши нима билмаймиз Биз билмаган кўп нарсалар бор, Йиғлаб сиқтаб, тоқат қилмаймиз Ўтказамиз умрни ғамда Оддий умр қадрин билмаймиз. Ваъз ўқиймиз... Билимдонмиз биз, Биз зўрмиз, биз ҳеч ҳам синмаймиз. Паст назарда қараймизу лек Донолик не асли билмаймиз. Шу даража тубан кетганмиз, Гуноҳни биз кўзга илмаймиз. Ўлим томон илдам борамиз Ҳаёт нима асло билмаймиз. Диндан дарс берамиз баъзан Урф-одатни асло қўймаймиз. Ҳақман деймиз, Ҳақлик истаймиз Оддий ҳақиқатни билмаймиз. Талашамиз, тортишамиз гоҳ, Ёнамизу, аммо сўнмаймиз. Ёлғонни чин деймиз тап тормай, Ҳақиқатга асло кўнмаймиз. Биз билмаган кўп нарсалар бор, Борлиғини инкор қилмаймиз. Худо деймиз, Худо бор деймиз Худо қандайлигин билмаймиз. Санайверсам адоғи йўқдир, Қачон Хушхабарни тинглаймиз??? Имонлиман деймиз бонг уриб, Имон нималигин билмаймиз.Кто может дать надежду на спасены Salmo 100 لما أكون تعبان أروح لمين tā jiāng shōu chéng cì gěi nǐ Je veux te louer Hata Ndimi Elfu Makin Serupa Yesus, Tuhanku REJOICE, EMMANUEL IS IN OUR MIDST yǒu yī tiáo xiǎo lù Кутсал Олан Йюдже Раббимиз Иса
Song not available - connect to internet to try again?