1 Ўғилларим, отангизнинг панд-насиҳатларига қулоқ солинглар, эътибор бериб фаросатли бўлинглар. 2 Сизларга яхши сабоқ бераман, сўзларимдан юз ўгирманглар. 3 Мен ота-онамнинг ёлғиз, ёш ўғли эдим. 4 Болалигимда отам менга шундай дерди: "Сўзларимни юрагингга жо қилиб, амрларимни бажаргин, шунда яшайсан. 5 Доно бўл, идрокли бўл, уларни унутма, сўзларимдан чиқма. 6 Доноликдан юз ўгирма, сени ҳимоя қилади, уни севгин, сени асрайди. 7 Доноликнинг боши шудир, доно бўл, бор-йўғингни бериб бўлса ҳам, идрок ол. 8 Уни ҳурмат қил, сени кўкка кўтаради. Уни қучгин, сени шон-шуҳратга эриштиради. 9 Бошингга илтифот гулчамбари, шуҳрат тожини кийдиради." 10 Ўғлим, айтганларимга қулоқ солиб қабул қил, шунда умринг узоқ бўлади. 11 Сенга донолик йўлларини ўргатдим, тўғри йўлдан олиб юрдим. 12 Юрганингда тўсиққа учрамайсан, югурганингда қоқилмайсан. 13 Йўл-йўриқларимни қаттиқ ушла, қўйиб юборма, уларни қўриқла, чунки улар ҳаётингдир. 14 Фосиқнинг сўқмоқларига оёқ босма, ёвузлар йўлидан юрма. 15 Ҳатто назар солма, ёнидан ҳам ўтма, қайрилиб узоқдан юргин. 16 Чунки улар ёмонлик қилмасдан ухлай олмайди, бирортасига зарар келтирмагунча уйқулари келмайди. 17 Улар фосиқлик нонини ейди, зўравонлик шаробини ичади. 18 Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, кун чиққунча тонг ёришаверади. 19 Фосиқнинг йўли эса зулмат кабидир, нимага қоқилиб кетишини билмайди. 20 Ўғлим, сўзларимни эшит, айтганларимга қулоқ сол. 21 Уларни кўз олдингдан қочирма, юрагингнинг қаърида сақлагин. 22 Чунки уларни топганларга ҳаёт, бутун тан-жонига малҳам бўлади. 23 Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир. 24 Оғзингдан эгриликни, тилингдан айёрликни олиб ташла. 25 Кўзларинг тўғрига қарасин, нигоҳинг олдингга қаратилган бўлсин. 26 Тўғри йўлни танлаб юр, қадамингни ўйлаб бос. 27 Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма, ёвузликдан узоқлаш.JESUH MIN SUNGLAWI Kicsi dal Меҳрибон Отам бор من ألفين سنة Až potud nám pomáhal У ног Христа я преклоню колени في الوقت المناسب وسط عارى فى الشرور ạ̉lạ tʿwd ftḥyynạ Күнәмді айтқым келмеп еді
Song not available - connect to internet to try again?