1 Режалар одамнинг юрагида, тилдаги жавоб эса Эгамиздан. 2 Одамнинг қилмишлари унинг назарида тўғри, лекин Эгамиз юракнинг поклигини ўлчайди. 3 Ишларингни Эгамизга топшир, шунда режаларинг мустаҳкам бўлади. 4 Ҳамма нарсани Эгамиз Ўз мақсади билан яратган, ҳатто фосиқларнинг ҳам қисматини белгилаб қўйган. 5 Барча такаббурлар Эгамизга жирканч, улар жазосиз қолмайдилар. 6 Севги ва садоқат туфайли гуноҳ кечирилади, Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан узоқлаштиради. 7 Эгамизга инсоннинг йўллари маъқул келганда, душманлари билан ҳам яраштиради. 8 Адолатсиз келган кўп даромаддан, ҳалол меҳнат билан топилган озгинаси яхшироқ. 9 Одам юрагида ният қилади, унинг қадамини эса Эгамиз бошқаради. 10 Худонинг сўзлари шоҳнинг тилида, ҳукм қилганда хато қилмайди. 11 Тўғри тарозию паллалар Эгамизникидир, тарози тошларини ҳам Худо яратган. 12 Шоҳнинг ёмонлик қилиши қабиҳликдир, чунки унинг тахти адолат туфайли мустаҳкам. 13 Тўғри сўз шоҳнинг қувончидир, у ростгўйларни яхши кўради. 14 Шоҳнинг ғазаби ўлим даракчисидир, доно уни тинчлантиради. 15 Шоҳ юзидаги табассум ҳаётдан нишона, унинг марҳамати ёмғир келтирадиган булут кабидир. 16 Доно бўлиш - олтиндан, идрок топиш эса кумушдан ҳам яхшироқдир. 17 Тўғрининг йўли ёмонликдан узоқлаштиради, қадамини билиб босган одам ўз жонини асрайди. 18 Мағрурликнинг ортидан ҳалокат келади, такаббурликдан сўнг эса одам қоқилади. 19 Такаббурлар билан ўлжа бўлишгандан кўра, камтарин бўлиб камбағаллар орасида яшаш яхшироқ. 20 Гапга тушунадиган яхшилик топади, Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади. 21 Қалбида донолик бўлган фаросатли деб аталади, ширинсуханлик ақл-идрокни кўпайтиради. 22 Идрок ўзининг соҳиби учун ҳаёт булоғи, аҳмоқлик эса аҳмоққа жазодир. 23 Дононинг юраги тилига идрок беради, сўзларини ишончли қилади. 24 Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир. 25 Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради. 26 Меҳнат қиладиган одам ўзи учун ишлайди, чунки оч қорни уни ундайди. 27 Ярамас одам ёмонликни қўзғайди, сўзлари куйдирадиган олов кабидир. 28 Маккор жанжал чиқаради, ғийбатчи эса яқин дўстларни ажратади. 29 Ёвуз ўзгани алдаб, ёмон йўлга бошлайди. 30 Кўзини қисган - ёмон ниятда, лабини тишлаган эса ёвузлик қилган. 31 Оқарган сочлар - шарофат тожи, солиҳлик йўлида юрган унга эришади. 32 Жаҳлини тийган - қудратлидан, ўзини тута биладиган эса шаҳарни енггандан яхшироқ. 33 Қуръа ташланади, аммо барча қарор Эгамиздандир.Siervos cristianos proclamad جۇلدىزدار جارقىراپ جانعاندا Di Saat Malam Sunyi Sepi نونو أنا متشال فى عيونه Ježiš je Spasiteľ! นามพระเยซู THOU THINKEST, LORD OF ME! Gesù Con i tuoi occhi
Song not available - connect to internet to try again?