Юрагингда қайғу-ғам Тор бўлди бу кенг олам. Нега нолийсан одам Раббинг билан қувонгин Сен Худога ишонгин! Бу беш кунлик дунёда Яшагин сен зиёда. Ором топиб Исода Раббинг билан қувонгин Сен Худога ишонгин! Кечир хафа қилганни Билмай бағринг тилганни. Тоза сақлаб руҳ, танни Раббинг билан қувонгин Сен Худога ишонгин! Вақт жуда оз қолди Созлаб бўлмас "соз" қолди. Севгини кутиб толди Раббинг билан қувонгин Сен Худога ишонгин! Қарама одамларга Бурканмагин ғамларга. Қарамайин камларга Раббинг билан қувонгин Сен Худога ишонгин! Ғам келганда сано айт Шоду хуррамликка қайт. Балки бу энг сўнгги байт Раббинг билан қувонгин Фақат, фақат, фақат Сен Худога ишонгин!Мы Спасителю гимн хвалы поём İlahi əlində yaşamaq olar Kudus, Kudus, Kuduslah Крик души Каломинг руҳимни Kelshi, kelshi Imanýıl Jestem jeszcze dziecię małe Už prestaň sa rmútiť a trápiť Z żądnością czekałem na Pana Me gusta estar en tu casa
Song not available - connect to internet to try again?