1 Ақлсизга иззат-ҳурмат кўрсатиш ёзда ёққан қор, йиғим-терим пайтидаги ёмғир кабидир. 2 Қушлар бекорга осмонга кўтарилмагандай, сабабсиз лаънат ҳам одамга тегмайди. 3 Отга - қамчи, эшакка - сувлуқ, ақлсизнинг орқасига эса - таёқ. 4 Нодоннинг нодон саволларига жавоб берма, бўлмаса сен ҳам унга ўхшаб қоласан. 5 Нодоннинг гаплари бемаънилигини ошкор қил, тағин ўзича доно бўлиб кетмасин. 6 Ақлсиз орқали хабар юборган одам оёғини кесиб ташлагандай азоб чекади. 7 Аҳмоқнинг оғзидаги матал чўлоқ оёқдайдир. 8 Ақлсизга иззат-ҳурмат кўрсатиш палахмонга тош боғлаб қўйиш кабидир. 9 Нодоннинг тилидаги матал мастнинг қўлидаги тикандайдир. 10 Аҳмоқни ва йўлдан ўтган ҳар бир мастни ёллаган одам дуч келганни отадиган камонкашга ўхшайди. 11 Ўз қусуғига қайтиб келадиган ит каби, нодон ҳам ўз ақлсизлигини такрорлайди. 12 Ўзини доно деб ўйлаганни кўрганмисан? Ундан кўра, ақлсиздан умид кўпроқ. 13 Дангаса: "Кўчада шер бор, у очиқ майдонда юрибди", - дейди. 14 Эшик ўз ўқида айланади, танбал эса ўз тўшагида. 15 Дангаса қўлини косага чўзади-ю, оғзига олиб келишга эринади. 16 Танбал ўз назарида фаросат билан гапирадиган етти кишидан ҳам донороқ. 17 Бошқаларнинг жанжалига аралашган дайди итнинг қулоғидан чўзгандайдир. 18 Телба ўт, найза ва ўлим ёғдиради. 19 Бировни алдаб: "Фақат ҳазиллашган эдим" деган ҳам шундайдир. 20 Ўтин бўлмаса, ўт ўчиб қолади, чақимчи бўлмаса, жанжал тўхтайди. 21 Кўмир - чўғ учун, ўтин - олов учун, уришқоқ эса жанжал чиқариш учундир. 22 Ғийбатчининг сўзи ширин овқат кабидир, одамнинг бутун аъзойи баданига сингиб кетади. 23 Ширин сўзли нияти ёмон одам кумуш суви юритилган сопол идиш кабидир. 24 Душман тилида бошқача сўзлайди, дилида эса алдашни ният қилади. 25 У юмшоқ сўзлаганда ишонма, чунки юраги қабиҳликка тўла. 26 Нафрат ёлғон билан яширилган бўлса ҳам, ёмонлиги эл-юртга ошкор бўлади. 27 Бировга чуқур қазиганнинг ўзи унга тушади, тош думалатганга эса ўша тош қайтади. 28 Ёлғончи тил ўзи яралаган одамни ёмон кўради, хушомадгўй ҳалокат келтиради.ạlrb ʿzy wtrsy Бывают в жизни трудные минуты Суперлюди Jesus dekket har et bord ముసలమ్మ ముచ్చట్లు కట్టి పెట్టి Баланд чун осмон ḥbk gẖyrny ḥbk ạllhm yjʿl Amin Тишина
Song not available - connect to internet to try again?