Турли бало бошингда Заҳар бўлар ошингда Иблис турар қошингда Худосиз бўлсанг. Зўрсан кулфат излаган Юрагингчи бўзлаган. Сен дўзаҳни кўзлаган Худосиз бўлсанг. Ҳақиқатинг ёлғон чин Ёлғон имон, ёлғон дин. Маъносиз кўрарсан кун Худосиз бўлсанг. Зулматни дейсан зиё Ёруғ дейсан бу дунё. Шайтонни дейсан худо Худосиз бўлсанг. Курашасан бир умр Яшаш-чун, топмай ҳузур. Бир пул қурсанг ҳам қаср Худосиз бўлсанг. Излаб ўтасан савоб Саволингга йўқ жавоб. Тошни қиласан тавоф Худосиз бўлсанг. Худойим изла, топгин... Топса бағрига чопгин. Ўйна, кул, хандон отгин Худода бўлсангMesih Yanımda Мой Господь благой Siempre Conmigo Esta Дээдийн дээд Боже Милосердный в этот день и час Я Раб, Инайетин Ичин JESUH, KA THLARAU DAWTU Mon rocher Jöjj áldjuk hát مين أحن منك
Song not available - connect to internet to try again?