Эй, муқаддас Тангри таоло! Бошим узра паноҳ Сен. Ҳар қадамим назарингдадур, Қилмишимдан огоҳ Сен. // Сўқир бўлган қалб кўзларим, Ўзинг очдинг Масиҳим! Кечиримли парвардигор, Руҳимга кел ҳамроҳ Сен. // Нажот бердинг, Менга кел Сен. Эдим осий гумроҳ Мен, Мени шунча, азиз этдинг. Гарчи Мен ким, тупроқ Мен. // Қалбимга бўлдинг Шоҳаншоҳ. Сенсан Менинг Масиҳим! Жон-у таним куйлар Сени, Қўлда ғижжак сегоҳ Мен. // Борар жойим айтдинг беҳишт, Энг муқаддас даргоҳ Сен. Меҳр-у шавқат фақат Сенда, Инсон севар Оллоҳ Сен! // Ҳаётимда порлоқ қуёш, Сенсан ўзинг Масиҳим! Бор вужудим Сенга фидо, Нола қилгум девон Мен. // Эй, муқаддас Тангри таолло! Бошим узра паноҳ Сен. Ҳар қадамим назарингдадур, Қилмишимдан огоҳ Сен. Сўқир бўлган қалб кўзларим, Ўзинг очдинг Масиҳим! // Кечиримли парвардигор, Руҳимга кел ҳамроҳ Сен. //Папа lsạny lyk bysbḥ Canta Canta Alma Mia МОЙ ТАТКО, АЗ ОБИЧАМ ТЕ Haleluja, spasenie v Ježišovi fy kl ywm ạ̉lms dwmaⁿạ Біз жалғыз емеспіз Мы мало хвалимся крестом Сьыл.: Варлъън Раб
Song not available - connect to internet to try again?