Ёр-ёрларнинг аввал боши, Раббим Исо ёр-ёр Раббим Исо, Ҳар мисраси юрагимдаё, Каломимо ёр-ёро Каломимо. Каломларинг Парвардигор бўлгай бажо ёр-ёро бўлгай бажо, Гуноҳга қул бўлганларгаё бергай нажот ёр-ёро бергай нажот. Қўлда амру-фармон билан Исо келди ёр-ёро Исо келди, Элу юртга нажот олибо Исо келди ёр-ёро Исо келди. Раббим қайта келар бешак бу қандай соз ёр-ёро бу қандай соз, Унинг келар йўлларигаё дил пояндоз ёр-ёро дил пояндоз. Худо Сўзи давлат экан, меҳрим тушди ёр-ёро меҳрим тушди, Имонли бир йигитгаё синглим тушди ёр-ёро синглим тушди. Синглим учун бир умрлик бахт тилайман ёр-ёро бахт тилайман, Олтин эмас, имондан тахт тилайман ёр-ёро тахт тилайман. Жон синглим, жоним синглимо омонда бўл ёр-ёро омонда бўл, Парвардигор қизисано имонда бўл ёр-ёро имонда бўл. Дарёларни ёқалаб, ёқалаб сор келади ёр-ёро сор келади, Имонини сеп қилибо ёр келади ёр-ёро ёр келади. Биздагина бозор йўқдир ташлаб келдик ёр-ёро ташлаб келдик, Имонли бир барнониё бошлаб келдик ёр-ёро бошлаб келдик. Дилбандимиз ақл ҳушда саломатдур ёр-ёро саломатдур, Аввал Худо, кейин сизга омонатдур ёр-ёро омонатдур. Коинот Ҳукмдори, ҳар бир суйганнинг ёри, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг аввал Худо саждам сизга ёр-ёр. // Инсонларнинг гултожи, бошида имон тожи, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг Раббим Исо саждам сизга ёр-ёр. // Бўлмаганни бўлдирган, юракларни тўлдирган, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг Муқаддас Руҳ саждам сизга ёр-ёр. // Қўлда Муқаддас Калом, ундан дурларни терган, Чўпон қилиб бизларга Парвардигорим берган. Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг чўпонларимиз сизга салом ёр-ёр. // Яхшиликнинг йўлида, яхши ният дилида, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг қайнотаси сизга салом ёр-ёр. // Осмондаги ҳур мисол, ўгитлари дур мисол, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг қайнонаси сизга салом ёр-ёр. // Маҳаллада у ойим, дуо қилади мулойим, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг момолари сизгларга салом ёр-ёр. // Меҳмон келса хўш деган, меҳмонхоналар бўш деган, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг амаки, тоғалари сизларга салом ёр-ёр. // Уйимизнинг тираги, ҳаммадан ҳам кераги, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг овсинлари сизларга салом ёр-ёр. // Жамоатнинг сардори, келинойим харидори, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг куёв тўрамиз сизга салом ёр-ёр. // Паст девордан қараган, хизмат борми деб сўраган, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг қўшнижонлари сизларга салом ёр-ёр. // Бўйнимдаги маржоним тўкилди, адо бўлди, Рухсат беринг жон қудалар саломим адо бўлди. Келин салом беради, ибо билан эгилади. Қабул айланг азиз меҳмонлар барчага салом ёр-ёр. Барчага салом ёр-ёр.الفداء .. مش حدوتة Гьозлерин Арар Яралъ Йюреклери На пределе О люди мы идем все к вечности Astăzi vin şi-mi plec genunchii Transkaroo My jsme tu všichni jedna rodina Karjaid közt otthon vár Tutta la nostra lode Not Worthy, Lord, to Gather Up the Crumbs
Song not available - connect to internet to try again?