Қарғиш хор қилади инсонни фақат Қарғишни одатга айламанг бажо // Қарғаманг оналар омонларимни Қарғаманг оталар ёмонларимни // Фарзанддан дилингиз чекканда озор Яратгандан сўранг келсин деб нажот Қайғуга, ғамларга ботганда диллар // Қарғаманг оналар озорларимни Қарғаманг оталар безорларимни // Майли билмаса ҳам бир куни билар Фарзандлар оталар кимлигини ҳам Оналар оқ сутин оқламаса ҳам Ҳаёт деган йўллар очгай кўзини // Қарғаманг оналар беорларимни Қарғаманг оталар беморларимни // Фарзандлар чироғи сиздан нур олар Кимнинг нури зиёда сира қоқилмас Агар фарзандингиз тош отган бўлса Ҳайҳот сиз отмангиз тошни қасдма-қасд Қарғаманг оналар бедорларимни Қарғаманг оталар хор-зорларимни Кўп бўлса фарзандлар дарди ҳам кўпдир Ҳар дардга чалинган ҳажри ҳам кўпдир Оламда бор экан борлиғи хўпдир Билмаса у сизни жарлиги кўпдир // Қарғаманг оналар ҳеч бир инсонни Қарғаманг оталар ҳатто душманни // Бир куни кетамиз келмас масканга Илоҳий суръатда яралган кучмиз Абадият йўлига ташлайлик қадам Дуолар қилайлик ожиз кимсага Қарғаманг оналар боғбонларимни Қарғаманг оталар авлодларимни Яхшилар яхшилик қилайлик ҳамон Ҳайҳот ёмонлар ҳам бўлсинлар омон Бўлсинлар омон!Для тебя эту песню пою أنا مستنيك 찬양하세 찬양하세 Fyll opp mitt hjerte Dicsőítem nevedet Үрəјим Сəни Ахтарыр Шоди намо бо Худованд ماذا يصنع لكرمي Bersyukur kepada Tuhan Láska Božia, svätá čistá
Song not available - connect to internet to try again?