Мени қутқармоққа Жазм этган Худо. Қалбга илҳом бериб Назм этган Худо. Тавба қилса банда Базм этган Худо Ҳаёт китобига Ёзсин исмингни. Дўзаҳдан асрасин Руҳу, жисмингни. Шарт эмас сен доно, Ё зўр бўлишинг Уни қизиқтирмас Ё "ғўр" бўлишинг. Фақат дунё учун Керак ўлишинг Ҳаёт китобига Ёзилгай исминг. Жаҳаннамда куймас Абадий жисминг. Битта ҳақиқатни Тан олмоқ керак, Исо - Худо Ўғли Тан олсин юрак. Ўлиб тирилгани Рост дегин бешак Ҳаёт китобига Ёзилгай исминг. Дўзаҳда куймагай Абадий жисминг. Тўккан қони азиз Муқаддас деб бил, Ўқи Каломини Ва айтганин қил. Исо Нажоткорим Деса агар тил Ҳаёт китобига Ёзилгай исминг Дўзаҳда ёнмагай Абадий жисминг. Ишон гуноҳингни Кечирганига Барча гуноҳингни Ўчирганига. Шарафлар айтолсанг Худо шанига Ҳаёт китобига Ёзилгай исминг. Жаҳаннамда куймас Абадий жисминг. Машаққат чекиб ҳам Ололмас инсон Солиҳлик Худодан Берилган инъом Исо номи билан Улуғла, ишон Ҳаёт китобига Ёзилгай исминг Дўзаҳда куймагай Абадий жисминг.Tu hai creduto in noi Strašná búrka keď tiahne Svätá chvíľa, Pán ju dal Strade di fango Храни, Господь, Узбекистан Радуйтесь в Господе всегда Oh Cristp Nuestra Roca Aqui djạjy̱ djạjy̱ Твоя любовь меня спасла и сберегла โฮซันนา
Song not available - connect to internet to try again?