Тонгни қарши олганим Совғадир бу Худодан. Демак бугун тирикман Бахрамандман зиёдан. Умр бериб, ризқ бериб Қўймаган ҳеч дуодан Худойим олқишлайман Умримни бағишлайман. Ҳар бир инсон устида Унинг режаси буюк, Мағрурларга У қарши Камтарлар Унга суюк. Раббим Исо орқали Қолмади елкамда "юк" Худойим олқишлайман Умримни бағишлайман. Сев деб айтманг энди ҳеч Менга ҳамма ёқади. Душманимни ўйласам Тилга дуо қалқади. Ахир гуноҳкор эдим Худованд ёрлиқади Худойим олқишлайман Юрагим бағишлайман. Солиҳ бўлиш учун ҳеч Одамда имкон йўқдир, Худо ризқ бергани-чун Қушнинг ҳам қорни тўқдир Худо Севги бўлмаса Заминда ҳаёт йўқдир Худойим олқишлайман Қалбимни бағишлайман. Озод яшашчун бугун Худони Ўғли керак, Худони билмоқ учун Худони Ўғли керак. Имон билан гар айтсанг Ишонса чиндан юрак Худони олқишлайман Умримни бағишлайман.Сакин Гедже! Кутсал Гедже! تعليق 1 Ny foko, ry Mpamonjy Fuisteis Sellados ạ̉nạm fy ydạk hl fy̱ mrh smʿt Бизларга фалак очиқ พระเยซูทรงเป็นทุกสิ่ง Odată pe acest pământ Îmi va ramâne-n memorie-o zi
Song not available - connect to internet to try again?