Мени севган азалда Мени деган азалда Ҳар доим берган далда Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим. Мен Уни билмасам ҳам Мени билган У бекам. Мен тамон босган қадам Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим. Ачинган ҳар сония Мени сақлаган қоя. Нажот - бу буюк ғоя, Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим. Билдим Худо Севгидир Исо - йўл жаннатга бир Ҳамма нарсага қодир Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим. Гуноҳдан поклаган У Айбимдан оқлаган У. Бир Чўпон бор, бир сурув... Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим Зулматдан олиб чиққан Нури билан ёритган Мен учун жонин тиккан Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим. Кимни етгай журъати Ғам чекмасин сийрати Худонинг чин сурати Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим Хушхабарга ишонинг Нажот топгайдир жонинг Тўғри ва пок имонинг Раббим Исодир билдим Қодир Худодир билдим. Бугун мен имондаман Пок Муқаддас қондаман Мен тирик Каломдаман Раббим Исодир билинг! Қодир Худога келинг!Rəbbim bizi bu dünyadan arayıb, axtarıb, tapıb Я жду когда прольется дождь Tested, Jézus ạrḥmny yạ rb Jednu jen prosbu يا غافي Быть с Иисусом я желаю О мой Господь Я весь в грехах Любовь Иисуса очень удивительна Uzbekiston yurtida tugilanman
Song not available - connect to internet to try again?