Дардлар чексам дард билан Шифо берган Сен Раббим. Йўлга чиқсам мард билан Дуо берган Сен Раббим Йиқилсам сўқмоқ йўлда Узатасиз қўлингиз Адашсам саҳро, чўлда Кўрсатасиз йўлингиз. Гоҳ ранжисам дўстимдан Силайсиз аста бошим. Кечиб кам-у кўстимдан, Артасиз аста ёшим. Ўрганябман мен аста Сендан олиб сабоқлар. Кечирим бериш қасдда, Ўтса жондан қийноқлар. Каломингиз қўлимда, Севиш сирин ўргатар. Чиқса номард йўлимда Тилим дуолар айтар. Қайтасиз бир кун аниқ, Кутябман мен муштоқ. Қалбим бўлмоқда синиқ, Сени англаганим чоғ. Ўргандим севиш сирин, Муқаддас Руҳингиздан. Англадим севги нима Хочдаги оҳингиздан. Кечиринг, мени яна Тўлдириб юрагимни. Айтибман яна-яна Орзуйим, тилагимни. Бугун тутдим қўлингиз, Буюринг не қилайин? Раббим нажот йўлингиз, Чин фидоси бўлайин!لا تلمني Если б Иисус меня повстречал бы среди дня 谁能为主争战 О иноят Севинч 主耶和华我们敬拜你 Раб Сен чок севдин المؤمن الأمين yạ ṣạḥb ạlḥnạn En underfull frelser jeg eier
Song not available - connect to internet to try again?