1 Доно хотин ўз оиласини мустаҳкамлайди, нодон хотин эса оиласини ўзи бузади. 2 Тўғри йўлдан юрадиган Эгамиздан қўрқади, эгри йўлдан юрадиган эса Уни рад этади. 3 Аҳмоқнинг сўзлари ўзига калтак келтиради, дононики эса уни ҳимоя қилади. 4 Ҳўкиз бўлмаса охур тоза, лекин ҳўкизнинг кучи туфайли ҳосил кўп бўлади. 5 Содиқ гувоҳ ёлғон гапирмайди, сохта гувоҳ ёлғон гапиришдан тўхтамайди. 6Мазах қилувчи доноликни қидиради, аммо тополмайди, идроклига эса билим олиш осон. 7 Ақлсиздан узоқлаш, чунки ундан маъноли сўз чиқмайди. 8 Зийракнинг донолиги ўз йўлини билишидадир, ақлсизнинг аҳмоқлиги эса уни йўлдан адаштиради. 9 Аҳмоқ одам айб қурбонлиги устидан кулади, тўғри одам эса Худонинг марҳаматига сазовор бўлади. 10 Юрак ўз дардини ўзи билади, унинг шодлигини ҳам ҳеч ким тўлиқ тушунмайди. 11 Фосиқларнинг уйи хароба бўлади, солиҳларнинг хонадони эса гуллаб-яшнайди. 12 Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради. 13 Кулса ҳам юракда қайғу бор, хурсандчиликнинг охири ғамдир. 14 Юраги қинғир ўз эгрилигидан, яхши одам эса тўғрилигидан мамнун. 15Содда ҳар бир сўзга ишонаверади, ақлли эса қадамини ўйлаб босади. 16 Доно қўрқиб ёмонликдан узоқлашади, нодон эса жаҳли тез ва бепарво. 17 Баджаҳл ақлсизлик қилади, бадният нафратга учрайди. 18 Соддаларнинг насибаси - нодонлик, ақллиларнинг тожи эса илму маърифатдир. 19 Ёмонлар яхшиларнинг олдида, фосиқлар солиҳларнинг дарвозасида таъзим қилади. 20 Камбағалдан қўшнилари ҳам нафратланади, бойнинг эса ўртоқлари кўп. 21 Қўшнисини хор қилган - гуноҳкор, муҳтожга марҳамат қилган эса бахтлидир. 22 Нияти бузуқлар йўлдан адашади. Яхши ниятлилар эса севги ва садоқатга сазовор бўлади. 23 Ҳар бир меҳнатдан фойда бор, қуруқ гап эса камбағаллик келтиради. 24 Оқилларнинг тожи - донолиги, ақлсизнинг нодонлиги эса аҳмоқлигидир. 25 Ростгўй гувоҳ жонни қутқарса, ёлғончи гувоҳ алдайди. 26 Эгамиздан қўрқиш - мустаҳкам қалъа, фарзандларига ҳам Ўзи паноҳдир. 27 Эгамиздан қўрқиш ҳаёт манбаидир, бундай хислат одамни ўлим тузоғидан асрайди. 28 Халқнинг кўплиги - шоҳнинг шуҳрати, камлиги эса ҳокимнинг ҳалокатидир. 29 Сабр-тоқатли одам ақл-идроклидир, жаҳлдорлик аҳмоқликни билдиради. 30 Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади, ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади. 31 Камбағалга зулм қилган Яратувчини таҳқирлаган бўлади, муҳтожга ёрдам берган эса Худони улуғлаган бўлади. 32 Фосиқ ўз қилмишлари туфайли ҳалокатга учрайди, солиҳ эса ўлимда ҳам паноҳ топади. 33 Донолик оқилнинг қалбида яшайди, нодонлар орасида ҳам ўзини билдиради. 34 Солиҳлик халқни юксалтирса, гуноҳ шарманда қилади. 35 Донолик билан иш қиладиган қул шоҳнинг марҳаматига сазовордир, шармандали иш қиладиган эса унинг ғазабига учрайди.Бак, Еллерини Сана Узатъйор Ходай, Сиңа өметләнәм Když zvolna slunce zapadá تواضعي نفسي fyk kạnt ạlḥyạẗ Mym życiem jest nḥn klnạ ʿyạl rbnạ Ҝизлəт мəни yạrb mạ ạ̉ktẖr mḍạyqynạ Бак, Тахтта Отуран Раб'бе
Song not available - connect to internet to try again?