1 Донолик чорламайдими?! Идрок овозини баланд қилиб чақирмайдими?! 2 Қир-адирларда, йўл бўйларида, чорраҳаларда, 3шаҳар дарвозаларида, эшиклар олдида туриб жар солади: 4 "Эй инсонлар, сизларни чақиряпман, одамзодга гапирмоқдаман. 5 Соддалар, фаҳм-фаросатли бўлинг, нодонлар, идрокли бўлинг. 6 Қулоқ солинг, мен аъло гапларни гапираман, ростини айтаман. 7 Чунки тилим ҳақиқатни гапиради, фосиқликдан эса нафратланади. 8 Ҳамма сўзларим тўғридир, уларда на эгрилик, на бузуқлик бор. 9 Фаросатлиларга равшан, билим оладиганларга тўғридир. 10 Кумуш ўрнига насиҳатларимни, олтин ўрнига илм-маърифатни танланг. 11 Чунки донолик кўҳинурдан аълороқдир, ҳеч қандай шодлик У билан тенглаша олмайди. 12 Мен, Донолик, ақл-идрок билан яшайман, билим ва фаҳм-фаросат мендадир. 13 Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир. Мен мағрурлик ва манманликдан, ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман. 14 Менда маслаҳат ва ҳақиқат бор, мен идрокман, қуввату куч ҳам мендадир. 15 Шоҳлар мен орқали ҳукм сурадилар, ҳукмдорлар тўғри қонунлар чиқарадилар. 16 Мен орқали раҳбарлар бошқарадилар, амалдор ва барча одил ҳакамлар ҳукм чиқарадилар. 17 Ким мени севса ўшани севаман, астойдил излаганлар мени топадилар. 18 Бойлик, шуҳрат, битмас-туганмас хазина, фаровонлик мендадир. 19 Менинг ҳосилим тоза олтиндан ҳам, аъло кумушдан ҳам яхшироқ. 20 Мен тўғри йўлдан, адолат сўқмоқларидан юраман. 21 Мени севганлар бойликни мерос қилиб оладилар, уларнинг хазинасини тўлдираман. 22 Эгамиз яратиш ишларини бошламасдан олдин, мени бунёд қилган эди. 23 Азалда, энг бошида, дунё яратилмасдан олдин, У мени тайинлаган эди. 24 Тубсиз денгизу бепоён уммон, ё бирорта булоқ кўз очмай туриб, мен дунёга келтирилганман. 25 Тоғу тош, қир-адир барпо бўлмасдан олдин мен таваллуд топганман. 26 У ҳали на ер, на далаларни, на ернинг тупроғини яратган эди. 27 Худо осмонни яратганда, бепоён уммон узра фалакни барпо этганда, мен ўша ерда эдим. 28 Осмонга булутларни жойлаб, денгизларни сув билан тўлдирган чоғда, 29 У сув тошиб кетмасин деб амр берганда, ерга асос солганда, 30 мен Унинг ёнида мусаввир эдим, қошида кундан-кунга завқланиб, доимо қувонардим. 31 Дунёда, Унинг ерида одамзод билан хурсанд бўлардим. 32 Ўғилларим, менга қулоқ солинглар, йўлимдан юрганлар бахтлидир. 33 Панд-насиҳатларимни тинглаб доно бўлинглар, уни рад этманглар. 34 Ҳар куни остонамда кутиб, эшигимни пойлаб, сўзларимга қулоқ соладиган бахтлидир. 35 Чунки мени топган ҳаёт топади, Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади. 36 Мени кўздан қочирган ўзига зарар етказади, мендан нафратланган ўлимни севади."إلقاء 2 Adoro adorarti Ей Танръ, Темиз Бир Йюрек Ярат nǐ de jiā yào shì fèng yé hé huá Umudumu Rab'be Bağlıyorum Osmonimsan Mamy ny teninao Maniry mafy aho إزاي أسيب ايدك sẖkrạaⁿ lyk yạrb
Song not available - connect to internet to try again?