1 Ақлли фарзанд отасининг насиҳатларини қабул қилади, мазах қилувчи эса танбеҳга қулоқ солмайди. 2 Яхши одам сўзлари билан яхшиликка эришади, хоин эса зўравонликка. 3 Тилини тийган жонини асрайди, тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди. 4 Дангасанинг кўнгли хоҳлайди-ю, аммо ҳеч нарсага эриша олмайди, тиришқоқ эса орзусига етишади. 5 Солиҳ ёлғондан нафратланади, фосиқ эса уятли ва шармандали ишлар қилади. 6 Солиҳлик тўғри юрадиганни ҳимоя қилади, фосиқлик эса гуноҳкорни ҳалок қилади. 7 Шундай одам бор, ҳеч нарсаси йўғ-у, ўзини бой кўрсатади. Яна шундай одам бор, бойлиги кўп-у, ўзини қашшоқ кўрсатади. 8 Жоннинг ҳақи - унинг бойлиги, камбағал эса дўқ-пўписадан қўрқмайди. 9 Солиҳларнинг чироғи доим чароғон, фосиқники эса ўчиб қолади. 10 Мағрурликдан фақат уруш чиқади, насиҳатга қулоқ солган одамда эса донолик бор. 11 Ҳийла билан топилган давлат йўқолади, меҳнат билан топилгани эса кўпаяди. 12 Рўёбга чиқмаган умид юракни эзади, ушалган орзу эса ҳаёт дарахти кабидир. 13 Панд-насиҳатлардан нафратланган ўзига ҳалокат келтиради, амрга қулоқ солган эса тақдирланади. 14 Дононинг таълимоти ҳаёт манбаидир, у одамни ўлим тузоғидан асрайди. 15 Идрокли инсон марҳаматга эришади, хоиннинг йўли эса машаққатлидир. 16 Зукко одам ақл билан иш қилади, ақлсиз эса аҳмоқлигини кўрсатади. 17 Ёмон хабарчи кулфат олиб келади, содиқ хабарчи эса юракка шифо келтиради. 18 Насиҳатга қулоқ солмаганларга қашшоқлик ва уят келади, танбеҳга қулоқ солганлар эса ҳурмат ва иззат топади. 19 Амалга ошган тилак жонга роҳат беради, нодон одам ёмонликдан айрилишни рад этади. 20 Донога ҳамроҳ бўлган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади. 21 Бахтсизлик гуноҳкорнинг кетидан қувиб юради, солиҳнинг мукофоти эса бахт-саодатдир. 22 Яхши одам болаларининг болаларига ҳам мерос қолдиради, фосиқнинг бойлиги эса солиҳга насиб этади. 23 Камбағалнинг даласида ғалла мўл, лекин адолатсизлик туфайли вайрон бўлади. 24 Калтакни ўғлидан аяган одам уни ёмон кўради, ўғлини севган эса ёшликдан тартиб-интизомга ўргатади. 25 Солиҳ қорни тўйиб овқат ейди, фосиқ эса оч қолади.Scelte Mivory maro eto 'zahay navotanao Gozo la Santa Palabra leer Ісус Ти найкращий Друг Pred tebou, Ježišu, padám na zem Құдай - рақымды ورا كل باب Padre, como lámpara a mis pies Qué tienes tú abajo en la Haleluja, haleluja
Song not available - connect to internet to try again?