// Жаҳлда кимгадир заҳар сочишдан Воажаб ўзингни тиярмикинсан // // Худонинг олдида кечирим сўраб Тавбанинг либосин киярмикинсан // Ғарибу бойларни баравар кўриб Қалбда имон қасрин қурармикинсан // Мен танлаб бораётгани ҳаёт йўлимдан Ёнма-ён мен билан юрармикинсан // Баъзида кўринсам ҳорғин ва маъюс Бир оғиз далда сўз сўзлармикинсан // Мен орзу қилганман мовий маъвони Сен ҳам юксакларни кўзлармикинсан // // Сени деб сарғайган сомон рангимни Васлга ризо бўлиб ранглармикинсан // // Томиримда қон эмас муҳаббат оқар Шу оқим қудратин англармикинсан // Тавба либосини киярмикинсан Ёнма-ён ман билан юрармикинсан?Сени Араян бир Йюрек تحية بنحييكن عما قريب يدوي بوق 主啊求你给我祝福 I Am the God That Healeth Thee Desirable Биз гьордюклеримизи ве ишиттиклеримизи Sənin Oğlun günahsız idi Jaratqan Iem - Baǵýshym 그댄 먼저 사랑하세요 先愛(요한일서 4장 19절)
Song not available - connect to internet to try again?