1 Ўғлим, донолигимга эътибор бер, ақл-идрокимга қулоқ сол, 2 токи фаҳм-фаросатинг йўқолмасин, билиминг сақлансин. 3 Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади, сўзлари - малҳамдай юмшоқ, 4 аммо оқибати заҳардай аччиқ, ханжардай ўткирдир. 5 Оёқлари ўлим томон юради, қадамлари ўликлар диёрига етаклайди. 6 У ҳаётга олиб борадиган йўлга эътибор бермайди, йўллари беқарор, ўзи буни билмайди. 7 Ўғлим, менга қулоқ сол, сўзларимдан чиқма. 8 У аёлдан узоқроқ юр, унинг эшигига яқинлашма. 9 Бўлмаса, ўз обрўйингни бегоналарга, ҳаётингни ёвузларга берган бўласан. 10 Бойлигингдан бегоналар баҳраманд бўлади, меҳнат билан топган мол-мулкинг ўзгаларнинг уйида бўлади. 11 Умринг охирида, вужудингу танангдан асар қолмагач, фарёд қиласан. 12 Ўшанда шундай дейсан: "Мен интизом ва танқиддан қанчалик нафратланар эдим-а, 13 на устозларимга, на насиҳат берганларга қулоқ солибман. 14 Ана оқибат, жамоа орасида ҳалокат қирғоғига келиб қолдим." 15 Ўз сардобангдаги, ўз қудуғингдаги сувни ичавер. 16 Булоқларинг ташқарида, ирмоқларинг кўчада оқсинми?! 17 Уни бегоналар билан баҳам кўрма, фақат ўзингники бўлсин. 18 Булоғинг сувлари муборак бўлсин, кўз очиб кўрганинг билан қувонгин. 19 Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин, доим унинг севгиси билан қаноатлангин. 20 Нега энди, ўғлим, бегона хотинни кўнглинг қўмсайди? Нимага бегона аёлнинг оғушини қучасан? 21 Инсоннинг хатти-ҳаракатлари Эгамизнинг кўзи олдидадир. Эгамиз одамнинг барча ишларини кузатиб туради. 22 Фосиқнинг ишлари унинг ўзини ушлайди, гуноҳлари уни занжирбанд қилади. 23 У аҳмоқлиги туфайли йўлдан озади, тарбиясизлиги дастидан ўлади.Благодать Господа, Иисуса Христа ДЭЭРДЕ АДАВЫС I want more of You All for love مزمور 130 - مرنم Padáme na svoju tvár Бездонный океан من لي سواك يحميني كۅڭۉل بۇرۇپ بئلىپ العىن ạ̉tnsạny
Song not available - connect to internet to try again?