Агар қалбинг топмаса шифо Юрагингда бўлмаса зиё Ҳар қадамда бўлса муаммо Худо йўқ деб айтмагин дўстим! Гуноҳ ишга қайтмагин, дўстим! Оғир кунлар келса бошингга Келмай қўйса дўстлар қошингга Путур етиб гоҳ бардошингга Худо йўқ деб айтмагин, дўстим! Имонингдан қайтмагин, дўстим! Синов келса шайтон макридан Баъзан ёмон тилнинг заҳридан Қўрққин Яратганнинг қаҳридан Худо йўқ деб айтмагин, дўстим! Ишончингдан қайтмагин, дўстим! Гўзал жанонага чопмагин Ёринг туриб, бошқа топмагин. Қалб эшигин зинҳор ёпмагин Худо йўқ деб айтмагин, дўстим! Имонингдан қайтмагин, дўстим! Майли йиғла, Худо қошида Хасрат ётар кўзнинг ёшида. Масиҳ келди аср бошида Худо йўқ деб айтмагин дўстим! Масиҳга кел, қайтмагин дўстим! Нажот келди Исо Номида Кел, яшама хасрат домида Худо тирик ҳар каломида Худо йўқ деб айтмагин дўстим! Масиҳга кел, қайтмагин дўстим!Քո լեզուն չարությունից պահիր Решавам се от все сърце 日头啊日头 Le Tout-Puissant est mon Berger Eń keremet jáne eń kúshti No sé por qué el amor de Dios Chvalte Boha všecky děti světa ạ̉qwm wạ̉ʿwd Me życie było nynạ lymwạ
Song not available - connect to internet to try again?