Дунё остин устун Дунё бағри хун Одамлар тинчини Йўқотган бугун Хотиржам яшашни Истасанг бир кун Исо Масиҳга кел Масиҳда тинч бўл! Худо сен биландир Сен билан Исо Каломин хар сўзи Зулматда зиё Мархамат барака Боқмаса қиё Исо Масиҳга кел У ягона йўл! Худони Ўғли У Нажоткоримиз Икки дунё аро Мададкоримиз Гуноҳ қаршисида Бўлсанг гар ожиз Исо Масиҳга кел Куч қудратга тўл! Унинг ИНОЯТин Чегараси йўқ Ота Севгисидан Яша кўнглинг тўқ Бағрингни тешса гар Шайтон отган ўқ Исо Масиҳга кел Паноҳида бўл! Раббим дегин Уни Дегин Нажотим Сенга бахшидадир Бутун хаётим Хеч хам тинмайдиган Менинг Баётим Исо Масиҳга кел Руҳи ила тўл! Шунда сано айтиб Яшарсан хар кун Шунда шукур айтиб Ўтказасан кун. Хеч ким бўлмас экан Дунёга устун Исо Масиҳга кел Унда озод бўл!سەندەي كىم بار بحب ياربي بلدي Дружно дружно будем мы трудиться Суу көрдүм агып бүтпөгөн Я некогда жил в беспросветных грехах mnṣwr ạ̉nạ byk wgẖạlb Cantati pe Isus cu iubire Ду дасти ҳақ дили покиза Chcę być jak Jezus Научи меня Господь смиряться
Song not available - connect to internet to try again?