Кўнглимга ҳаловат ҳузур изладим Гоҳо ёқмаганни ёлғон "Сиз"ладим Тинчлик топмай баъзан эгилди қаддим Тинчликни биродар, Исода топдим. Дард чексам дардимга даво йўқ эди, Кўнглимни овитар наво йўқ эди. Садоқат йўқ эди, вафо йўқ эди Вафони шу сафар Исода топдим. Севгувчи кўп эди ҳаммаси ёлғон, Меҳри ёлғон, ишқи, тавбаси ёлғон Чин дўст истар бўлсанг агарда инсон Чин дўстни ким излар, Исода топдим. Иноятга муҳтожмиз ҳаммамиз асли Гуноҳга қул бўлдик бу Одам насли Нажотга муҳтожмиз, яшамоқ фасли Нажотни фақат бир Исода топдим. Худойим севгиси, шавқатидир бу Худонинг йўли бу, ҳақиқати бу Мислсиз Севгиси ва тоқати бу Тоқатни ким истар Исода топдим.الاقاي! Քեզ Միայն Պիտ Փառավորեմ ṣʿbẗ ʿly Средь ночного мрака в мире слышен крик Davanti a te Hatak yoshoba ʋhleha Il faut pour te suivre YAŞAMA DAVETLISIN Битта ёрга Иисус как Ты дорог для меня
Song not available - connect to internet to try again?