Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас, Боши, сўнгги аввали, ибтидо бўлолмас. Минг хайқириқ Хақдан келган садо бўлолмас, Севган Ўғлим шудир деган нидо бўлолмас. // Севмаганни севиб жонни фидо бўлолмас. // Ёшлик ўтса қад букчайиб пирлик ҳам етар, Асов қўлдан белдан кучу мадор ҳам кетар. Давлатинг бор, лекин давру даврон ҳам ўтар, Қиёмат кун ёдга тушса жон тан титрар. // Хақдин айтсам ҳеч сўзларим адо бўлолмас. // Пайғамбарлар ўтди юлдуз каби чарақлаб, Топмадилар Худо сирин китоб варақлаб. Охирзамон Раббим келди кундек ярақлаб, Камбағалу гуноҳкорни ҳолин сўроқлаб. // Хақ сўзида бархақ Унда хато бўлолмас. // Тан олингиз Раббингизни ул Исо Масиҳ, Баланд қилди қадрингизни ул Исо Масиҳ. Хочда тортди жабрингизни ул Исо Масиҳ, Олди сизнинг дардингизни ул Исо Масиҳ. // Ағёр учун ҳеч ким жондан жудо бўлолмас. // Бу сўзларни тинглаб ўйга толган бахтлидир, Унинг исмин юрагига солган бахтлидир. Мангу шоҳлик паноҳида қолган бахтлидир. Исо учун жон беролган, ўлган бахтлидир. // Чунки Ундан ўзга ҳеч зот Худо бўлолмас. //سلمتك قلبي He! Hianareo rehetra izay mangetaheta ЗЕМЯТА СЕ ТРЕСЕ Ayt hamdu sano Xudoga Эй Ҳудо Сен билан (2) Madaqtaımyn Seni Táńirim Победу давшему Христу Аллаһым, Сөзүн илə гəлбими ју, тəмизлə, Tânjesc de dorul Tău Isuse Года как река большая
Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас
Add to Set Exit Set Exit SetSong not available - connect to internet to try again?