Вужудимда ўксик жон Масиҳ билан яшайди. Гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб Илдам қадам ташлайди. Ё Раббано деб ҳар тонг Қўл очади дуога. Куч бер деб гоҳ зулматда Қўл чўзади зиёга. Калом очиқ ҳақиқат Калом йўлдир ва ҳаёт Унга имонда бўлсанг Дўзаҳ сенга бўлар ёт. Марҳамат баракалар Ёғилади осмондан. Нурга тўлиб ҳаётинг Сен йироқсан ёлғондан. Қасд қилмайсан ғанимга Ўч олмайсан душмандан. Чин имонда бўлсанг гар Дард кетар касал тандан. Калом сени етаклар Зулмат тўла дунёда Раббимга суянсанг гар Ҳар бир онинг зиёда. Хайқир, ҳамду сано айт Куйла, ўйна, ҳар бир он. Худо номин улуғлаб Раббимга бўлсин имон!دي السكة طويلة a Ó Pane, nie som hodný 感谢你叫我的脚步稳固 Дар васфи Худо шому саҳар нағма сароед ạ̉ḥmd ạlrb bkl qlby ạ̉ḥdtẖ bjmyʿ ʿjạỷbk Вечный Создатель, Творец! Daj serce dla chwały Twej Не Мутлу Дом который стоит на холме (Автор - С.Брикса) Преображение
Song not available - connect to internet to try again?