Кечир Оллоҳим мени, Ишончим доим Сенда. Дилга Сени кеч солди, Мендек гуноҳкор банда. Кечир бундан аввалроқ, Сени таний олмабман. Шайтон сўзига кириб, Сенга қулоқ солмабман. Мен нотавон Сен билан Беҳуда жанглар қилдим. Оловли ўқлар отиб, Аобладим, ҳор қилдим. Ҳатто мадад бермабман Ўша машъум баҳорда, Ёвузлар қийнаганда, Нуридийдангни хочда. Аммо бир кун ғафлатдан Уйғонди сенинг қулинг. Юрагимга малҳамдек Тегди муборак қўлинг. Ўтган кунлар ёдимда, Кўзларимни очдинг Сен, Гуноҳлар кўп ботқоқдан Заб қутқариб қолдинг Сен. Мана, энди таъзим айлаб, Жой намозда турибман. Шак келтириш йўқ энди, Порлоқ йўлдан юрибман. Ҳаётим бахшида Сенга, Қайтиш йўқдур сўзлардан, Фақат энди, Сен, Мени асра ёмон ишлардан.АКО МОЖЕХ ДА ЗНАЯ Ať dobrý Bůh je stále s vámi Él es el Rey infinito en poder Да Те познавам повече You Parents Hear What Jesus Taught A su tiempo Eu tenho un Amigo que me ama Царь Иисус Tus ojos revelan que yo Jezus grzesznych przyjąć chce!
Song not available - connect to internet to try again?