Ўтиб бормоқдадур Маккор замони Кимда орзу мўлдур Кимнинг армони. Устимда ушбу кун Масиҳнинг қони Еманг замондошим Ўзгани ҳаққин Масиҳнинг келиши Кундан кун яқин! Дунё жозибаси Кундан кун гўзал Тортади домига Кўз очган махал. Хар бурчакда пойлаб Ўшқирар ажал. Фақат Масиҳ бунга Бўлар тўсиқ чин Масиҳнинг келиши Кундан кун яқин! Сабр қилиб ҳамон Кутмоқда Раббим Гуноҳингдан азоб Ютмоқда Раббим. Қачон уйғонасан Эй, мудроқ қалбим Раббингни эслагин Ёд ол, бироз тин Масиҳнинг келиши Кундан кун яқин! Вайрона кўнгиллар Хасрат тўла дил. Нени талашябсиз Нега заҳар тил?!! Кечириб яқининг Энди шукур қил! Қанча фурсат қолди Бир бора боққин Масиҳнинг келиши Кундан кун яқин! Иноят берилди: Тинчлик, марҳамат! Қалбимиз англаса Тушунсак шояд. Не учун Қон тўкди Билмасак наҳот!!! Кўрмасак ҳаётнинг Қора-ю, оқин Масиҳнинг келиши Кундан кун яқин!! Огоҳ бўл яқиним Огоҳ бўл иним, Огоҳ бўл қардошим Огоҳ бўл синглим! Огоҳ бўл инсоният Бўлмагин сен ким! Афсусда ёнмагин Ҳукм бўлар кун Масиҳнинг келиши Кундан кун яқин!يا من احتويتني Яшадъъм Сюредже Раб'би Йюджелтеджеим! Кристослӧн вирыс мездӧ менӧ Верю я 主我尊祟你 Thou art worthy Láska, láska Majestät On sám, hoden všetkých chvál 好牧人
Song not available - connect to internet to try again?