Бор бўлинг, бардам бўлинг, Талпиниб, чопганларим. Севгига тўлиб тошинг, Масиҳда топганларим. Сўзингиз тотли бирам, Меҳрингиз дур-у зарим. Кўрмангиз дарду, ситам, Масиҳда топганларим. Бирингиз синглим, опам, Бирингиз Онам, зорим. Худойим азизлари, Масиҳда топганларим. Отамиз кўрди баҳам, Шоҳлигин, Ўзин, борин. Марҳамат, баракада, Масиҳда топганларим. Раббимиз Руҳи билан, Хушхабар элтганларим. Завқ олар хизмат қилиб, Масиҳда топганларим. Биродар, акам, укам, Ёрдамга чопганларим. Чўпону, воиз-бекам, Масиҳда топганларим. Ёлғон ҳаёт эшигин, Бир умр ёпганларим. Исода ҳаёт топди - Масиҳда топганларим.나를 향한 주의 사랑 Két kezemben We Dance Юуны өмнө hy dy mḥbẗ yswʿ Дети Господа слушайте голос Ishonaman Har Doim يسوعنا اتولد Now the Light Has Gone Away عايز أسبح ربي
Song not available - connect to internet to try again?