Бўлса агар ширин сўз, Ё эрталаб очсам кўз Имоним қилиб кўз-кўз Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Ёмонни учратсам ҳам Ёлғонни учратсам ҳам. Кечирим бериб, бекам Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Дунё қолади доғда Гоҳ ишда, гоҳ чорбоғда. Севиниб кетган чоғда Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Тўлиб тошиб Руҳига Ҳаётнинг шукуҳига. Кириб тез даргоҳига Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Таъзим қилиб тахтига Берган инъом бахтига. Содиқ қолиб аҳдига Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман. Дейман Ўғлига раҳмат Муқаддас Руҳга албат. Севги тўла ёзган хат Мен Худога куйлайман Гоҳ дардимни сўйлайман. Чеки йўқ раҳматимни Унга муҳаббатимни. Битдим ушбу хатимни Мен Худога куйлайман Олқишларим сўйлайман.Худованд - Чўпоним Менинг (анъанавий) Kudengar BerkatMu Turun Гьор Тертемизим yạ mn ạḥtwytny دايس على عسلك Tezroq boraman, yeң aziz yurtimga boraman Kirkkauden Herra Sufletul meu Îl laudă pe Domnul 主爱催人泪下 mn ygẖlb
Song not available - connect to internet to try again?