Отажоним йўлимизда Нажоткорсан Сен, Севгинг нашидаси билан бахтиёрман мен. Руҳимизни қутқаргайсан Ўзинг то абад, Улуғ номинг куйлаб қилай Сенга ибодат. Отажоним, Нажоткорим, Ўзингсан шоҳим. Сенинг суйган фарзандингман, кечир гуноҳим. Муқаддас Руҳингни бериб бизни танладинг, Бу оламнинг ҳақиқати Ўзинг англатдинг. Йўлимизни ёритгайдир илоҳий нуринг Дилимизни яшнатгайдир азиз каломинг. Токи умрим тугагунча Сени куйлайман, Сенинг улуғ масканингда абад яшайман. Сенга ҳамдлар айтишимда бергин иноят, Тилларимда достон бўлсин ҳар битта оят.Quand on tourne vers lui les regards La joie du Seigneur Fie-ne inima plina بيك هانعدي معاركنا Величний наш Бог dú mù bù chéng lín Сердце зажги ٴٸا، يسانى مەن سۇيەم Herää, nouse nukkumasta Bóg się rodzi
Song not available - connect to internet to try again?