1 Шоҳнинг юраги Эгамизнинг қўлида, уни ирмоқдай хоҳлаган томонга буради. 2 Одамнинг қилмишлари ўзининг назарида тўғри, аммо Эгамиз юракларни синайди. 3 Адолату ҳақиқатга амал қилиш Эгамизга қурбонликдан афзалроқдир. 4 Такаббур кўзлар ва мағрур юрак чироқ каби фосиқнинг гуноҳини кўрсатади. 5 Меҳнаткашнинг режаси фақат мўл-кўлчилик келтиради, шошқалоқ камбағалликка дучор бўлади. 6 Ёлғон билан бойлик топадиганлар чиқиб кетадиган буғ кабидир, улар ўз ўлимини излайди. 7 Ёвузнинг зўравонлиги ўз бошига етади, чунки у адолат билан иш қилишни рад этади. 8 Гуноҳкорнинг йўли - эгри, софдилнинг иши - тўғри. 9 Уришқоқ хотин билан кенг уйда яшагандан кўра, лой томнинг бир четида яшаган яхшироқ. 10 Ёвузнинг кўнгли ёмонликка ташна, қўшниси ундан раҳм-шафқат топмайди. 11 Мазах қилувчи жазоланса, содда одамлар доно бўлади, донога йўл-йўриқ берилса, билими ошади. 12 Худо одилдир, фосиқнинг уйини У кузатиб туради, фосиқни ҳалокатга мубтало қилади. 13 Камбағалнинг фарёдига ким қулоқ солмаса, ўзи фарёд қилганда ҳам ҳеч ким жавоб бермайди. 14 Яширинча берилган совға жаҳлни юмшатади, енг ичидаги пора ғазабдан туширади. 15 Адолатга амал қилиш солиҳларга севинч, фосиқларга эса қўрқинчдир. 16 Ақл-идрок йўлидан чиққанлар ўликлар орасидадир. 17 Зиёфатни севган қашшоқлашади, шароб билан мойни яхши кўрган одам бой бўлмайди. 18 Солиҳга аталган ёвузлик фосиқнинг бошига тушади, тўғри одамнинг ўрнига хоин ҳалокатга учрайди. 19 Уришқоқ ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра, чўлу биёбонда яшаш яхшироқ. 20 Дононинг уйида ёғ ҳам, энг яхши нарсалар ҳам бор, ақлсиз эса уни сарфлаб юборади. 21 Тўғрилик ва садоқат пайида бўлганлар узоқ умр, солиҳлик ва шон-шуҳратга эришади. 22 Доно энг қудратли шаҳарга бориб, таянч бўлган қалъани ҳам вайрон қилади. 23 Оғзини ва тилини қўриқлаган ўз жонини ташвишлардан асрайди. 24 Такаббур ва мағрурнинг номи "мазахчи", ҳамма нарсани манманлик билан қилади. 25 Дангасанинг орзуси ўлимга олиб келади, чунки қўллари ишга бормайди. 26 Дангасанинг куни баднафслик билан ўтади, солиҳ эса аямасдан беради. 27 Фосиқларнинг қурбонлиги жирканчдир, ёвуз ният билан келтирилгани эса ундан ҳам баттар. 28 Сохта гувоҳ йўқ бўлади, ҳақиқатга қулоқ солган эса қолади. 29 Фосиқнинг юзи қаттиқ, солиҳ эса ўз йўлини билади. 30 Эгамизга қарши донолик ҳам, идрок ҳам, режа ҳам йўқ. 31 От жанг куни учун тайёрланади, ғалаба эса Эгамизнинг қўлида.ᠮᠢᠨᠦ ᠳᠠᠭᠤᠳᠠᠯᠭᠠ Бикшо, бикшо, 耶稣的脚走遍 Всё возьми Kutsal kutsal kutsal Allah Не уходи от ног Христа Cand va începe nunta noastră Садък олайъм Сана Never Gonna Stop Singing يارب أنت أبونا
Song not available - connect to internet to try again?