Дунёни гуноҳин Олган ўзига У содиқ ҳар битта Айтган сўзига Азоблар кўринмай Асло кўзига Мен учун Раббимиз Хочда жон берди. Ва қайта тирилиб Пок имон берди. Гуноҳкор мен эдим У солиҳ эди Қўлига қоқилган Махсус мих эди. Шунча азобда ҳам У: "Кечир..." деди Сиз учун Раббимиз Хочда жон берди Ва қайта тирилиб Пок имон берди. Барча лаънатни У Ўзига олди Отасин сўзига У содиқ қолди. Энг оғир жазони Бошига солди Биз учун Раббимиз Хочда жон берди. Ва қайта тирилиб Соф имон берди. Бугун мен гуноҳдан Озод бандаман, Худойим меҳридан Мен шод бандаман Раббимсиз мен асли Парокандаман Мен учун Раббимиз Хочда жон берди. Ва қайта тирилиб Соф имон берди. Мана мен не учун Куйлайман Уни, Мана мен не учун Шеърнинг тутқуни. Улуғлансин Отам Ҳар кун, ҳар туни Биз учун Раббимиз Хочда жон берди Ва қайта тирилиб Бир имкон берди.Tocca il mio cuor Ҝəл Merci pour la croix Небеса отражают Къуванч бар من ذا الذي يفصلنا عن حب فادينا On mi slobodu dal Как то получилось что сошлись дороги Bendito nuestro Dios Splendi sole
Song not available - connect to internet to try again?