Ҳаёт сўқмоғида Не не давонлар Йўлимда учради Не не тўфонлар Йиқилиб, чарчадим Чорасиз онлар Раббим менга ёрдир Раббим Нажоткор! Кимлар тош отмади "Чорбоғим" томон Кимларни "севгиси" Куйдирди ёмон. Неки иш қилмайин Ишончим ҳамон Раббим менга ёрдир Раббим Нажоткор! Ҳар битта каломи Йўлим ёритар Муқаддас Руҳ-ла Кўз ёшим артар Ҳар тонг туриб тонгда Забоним айтар: "Раббим менга ёрдир Раббим Нажоткор! " Хатоларим бисёр Биламан ўзим, Баъзан ишим бошқа Бошқадир сўзим. ХУДОЙИМ СЕВГИ Яшнатар кўзим Раббим менга ёрдир Раббим Нажоткор! Раббим севгисида Яшайман яйраб Ҳамду сано битиб Булбулдек сайраб. Имондир менга бир Қўйилган талаб Раббим менга ёрдир Раббим Нажоткор! Иноят остидаман Шукур Худога Марҳамат ёғилган Ёрман дуога Қалбим тўла бугун Нурга зиёга Раббим менга ёрдир Раббим Нажоткор!Сен, Тәңірім, күмістен де асыл Иса'нън севгиси бени долдурду NGAIHMANH! VANMI AUTHAWNG БОГ Е ДОБЪР Санаамда тартсам убайым Түүний нэрийг Ты меня простил Chante alléluia au Seigneur Тэнгэр дэх Эзэнээс өөр سۇنغان گۈلدەك
Song not available - connect to internet to try again?