Ишонганим ташлаб қўйганда Менсиз кулиб, ўйнаб, тўйганда Жим, пичоқсиз гоҳо "сўйганда" Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Мақтовчини кўпини кўрдим Эгилганни "хўп"ини кўрдим Фақат Сиздан мен ёрдам сўрдим Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Кеча чўзсам ёрдам қўлимни Бугун чиқиб тўсар йўлимни. Турса раво кўриб ўлимни Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Унутарлар кимлигин дарров Ёрдам сўрсанг, сўрарлар гаров. Яқинингми билмайсан биров Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Қабоғ уйиб ўтар ёнимдан Қондошим ҳам кечар қонимдан Сизни таниганим онимдан Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Бандада деб қўлим силтадим Синадим кўп, сўзламайин жим. Ишонмайман чин деса севгим Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Иш битгунча Ота дегайлар Пул топса гар сенга ўгайлар. Ошин паналарда егайлар Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Айёрлигин қилар намоён Айёр юрак мисоли чаён. Индамайман бўлса ҳам аён Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Тушундимки одам зоти бир Тушундимки ичкариси кир. Энди кимга талпинай ахир? Раббим Сиздан яқин кишим йўқ! Ташлаб қўймадингиз бир дам ҳам Шодликда ҳам, чексам ҳам ситам Сиздир Яратувчи ва Эгам Раббим Сиздан яқин кишим йўқJezus Chrystus jest Panem Spero in te مش هارضى بضعفي واسكت wqt ạlmḥn mạlqạsẖ ạ̉ḥn كما يشتاق الإيل yswʿ yạ frḥtnạ Jeśli na piasku zbudujesz swój dom بجز در مسیحا حیاتی نداری Чувствую сегодня я: Втішайтеся, Христос воскрес
Song not available - connect to internet to try again?